Тошкентда омборхонадан аёллар оёқ кийимларини ўғирлаган эркак қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 9 январь куни бир неча маротаба омборхонадан аёллар оёқ кийимларини ўғирлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида соат 05:30 да 27 ёшли Л.Б. Чилонзор тумани Бунёдкоршоҳ кўчаси «Дўстлик» деҳқон бозори ёнида омборхонага калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, 40 ёшли З.Х.га тегишли 1 дона қоп ичида бўлган умумий баҳоси 4 миллион 680 минг сўмлик жами 36 жуфт аёллар оёқ кийимларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Л.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган, ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Бундан ташқари Л.Б. ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 12 январдан 15 январь кунига қадар шу омборхонадан фуқаро З.Х.га тегишли умумий баҳоси 40 миллион 560 минг сўмлик аёллар оёқ кийимларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Л.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Такроран содир этилган, ўғрилик) 2-қисми «г» банди ва 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда йигит тўйдан олдин олган қарзини тўлаш учун банкоматга ўғриликка тушгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда эркак масжидда намоз ўқишга кирган фуқаронинг чўнтагидан 5400 доллар ўғирлагани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар