Кореяда бола туғиш кўрсаткичи рекорд даражага тушди

2023-йилда Кореяда эҳтимолий кутилаётган болалар сони рекорд даражада — 0,78 дан 0,72 га тушиб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Кўрсаткич аҳоли барқарор ўсиши учун зарур бўлган бир аёлга 2,1 та бола кўрсаткичидан анча паст.

«Жанубий Кореялик аёллар карьера ривожи ҳақида қайғуришяпти ва болани тарбиялаш учун кетадиган молиявий харажатлардан қўрқишяпти, шу сабабли улар туғишни орқага суришга ёки умуман туғмасликка қарор қилишган», – дейилмоқда хабарда.

Юз йиллик сўнгида Жанубий Кореяда аҳоли сони икки баравар камайиши мумкин. Айни дамда мамлакатда 51 млн аҳоли истиқомат қилади.

Қайд этиш лозимки, 2018-йилдан буён Жанубий Корея Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг туғилиш кўрсаткичи 1 дан паст ягона аъзоси саналади.

Янгиликлар