Жаҳон тиллари университетида ўз жонига қасд қилган талабанинг шахси аниқланди

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси 29 апрель куни ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этилишича, соат 08:10 да Учтепа туманида жойлашган университетнинг маъмурий биносини 4-қаватидан Наманган вилоятида 2001 йилда туғилган 2-курс босқичи талабаси (эркак) ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

«Ҳозирда содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда Учтепа туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Янгиликлар