2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўртача 15% оширилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили учун олий ўқув юртларида контракт тўловлари миқдори белгиланди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси йиғилиши баёнига асосан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларни ўқиш харажатлари тасдиқланган.
Ҳабарларга кўра, ўтган ўқув йилига нисбатан контрактлар нархи ошган. Масалан, ўтган йили «Педагогика» йўналиши бўйича йиллик шартнома қиймати 6 миллион 400 минг сўмдан сал кўпроқ бўлган бўлса, янги йилда унинг қиймати 7 миллион 400 минг сўмга кўтарилди.
Энг қиммат Ҳуқуқ йўналишидаги тўлов миқдори 9 809 260 сўмдан 11 250 000 сўмгача ошган.
Маълумот учун, тўлов-контракт миқдорлари 4 йилдан буён оширилмаган эди.
Университетлардаги янгиланган контракт ҳажмининг тўлиқ рўйхати қуйидаги жадвалда келтирилган.