Бухорода коронавирусдан соғайганлар сони 1000 кишига яқинлашди

Бухоро вилоятида 29 август куни коронавирусга чалинган 10 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Foto: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1036 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 992 нафари касалликдан соғайган, 8 киши вафот этган. Ҳозирда 36 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 29 август куни Тошкент шаҳрида 178 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Наманган вилоятида ҳам 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 067 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 38 250 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2510 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар