Намангандаги Меҳрибонлик уйида вилоят ФВБ генерал-майори иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбир аввалида иштирокчилар дезинфекция қилинди

Наманганда мустақиллик байрамининг 29 йиллиги муносабати билан Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган 26-сонли Меҳрибонлик уйига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Хабарга кўра, тадбир бошида иштикорчиларни коронавирус инфекцияси тарқалиши ва унинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Радиацион кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазаси бўлими ходимлари томонидан дезинфекциялаш ишлари ташкил этилган.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Шундан сўнг болаларга ФВБ тасарруфидаги ишлаб чиқилган ёнғин-қутқарув ҳамда махсус автомашиналар техник хусусиятлари ва улардаги ёнғин ўчириш ҳамда қидирув-қутқарув асбоб-анжомлари моҳияти тушунтирилиб, жабрланган фуқарони кўп қаватли бинолардан қутқариш жараёнлари амалий тарзда кўрсатилган.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда вилоят ФВБ бошлиғи генерал-майор Қ.Aҳмедов иштирок этиб, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан қизғин тарзда суҳбат ўтказди ҳамда байрам муносабати билан табриклаб, тарбияланувчиларга эсдалик совғалари улашган.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Тадбир якунида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрам дастурхони ёзилган.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Aндижонда 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиcига яшаш уйлари топширилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар