«Ўзгидромет» Бухорода 30 август куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 30 август, якшанба куни Бухоро вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «azculture.uz»

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат эса кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар