Қоровулбозорда жойлашган ҳарбий қисмда 200 ўринли маданият маркази фойдаланишга топширилди

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги тасарруфидаги Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида жойлашган ҳарбий қисмда янги бинолар фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Фото: ЎзА

Хабарга кўра, шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Зоиржон Бозорбоев, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони полковник Журъат Ёқубов, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Aкбар Фозилов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Фото: ЎзА

Тадбир қатнашчилари ҳарбий қисм ҳудудида барпо этилган «Ватанга қасамёд» монументи, 200 ўринли маданият маркази, ошхона, 80 кишилик ётоқхона, спорт зали, автотураргоҳ ҳамда саф майдонини кўздан кечирган.

Шунингдек, меҳмонлар маданият маркази ва у ерда ташкил этилган музей билан танишиб, ҳарбий қисм бадиий ҳаваскорлик жамоасининг концерт дастурини томоша қилди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, тадбирнинг тантанали қисмида сўз олганлар ҳукумат ва мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган эътиборни алоҳида эътироф этган. Биноларнинг қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ қурувчилар ва ҳарбий хизматчилар муносиб рағбатлантирилган. Шунингдек, ҳарбий қисмга Мудофаа вазирининг совғаси — енгил автомашина тантанали равишда топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган хайдовчиликка ўқитиш маркази очилгани ҳамда Нукусда ҳарбийларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида 30 та янги хонадон топширилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар