Регистонда Улуғбек мадрасасининг 600 йиллиги муносабати билан «Самарқандда таълим тарихи» кўргазмаси очилди

Самрқанд вилояти Самарқанд шаҳри Регистон майдонида Мирзо Улуғбек мадрасаси ташкил этилганининг 600 йиллиги муносабати билан «Самарқандда таълим тарихи» кўргазмаси очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кўргазма 28 август куни соат 10:00 да очилган. Кўргазма давомида турли даврларда таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг шакли, тизими, моддий таъминоти ҳақида батафсил маълумот берилиши режалаштирилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, кўргазмада қатнашиш бепул. Шунингдек, экспозиция қадим замонлардан ҳозирги кунгача Самарқандда таълим тизимининг ривожланиш динамикасига бағишланиши маълум қилинган.

Маълумот учун, Улуғбек мадрасаси Регистон майдонидаги энг қадимий мадраса бўлиб, Мироз Улуғбек томонидан бунёд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Регистон майдонида фуқароларга мустақиллик лентаси тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди.