Шавкат Мирзиёев Поп тумани ҳокимини «Шуҳрат» медали билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу фармонда Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султановни «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини, давлат хизматчилари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини ҳамда фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОAВ вакилларини мукофотлагани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Самарқандда давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати маълум қилинди.

Янгиликлар