Фарғона туманида терговдан яширинган шахс ушланди

Фарғона вилояти Фарғона туманида ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро Қ.И. Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш) кўрсатилган жиноятни содир этган. Сўнг терговдан яширинганлиги сабаб туман ИИБ томонидан қидирувга берилган. Фарғона тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан 28 сентябрь куни Қ.И. қўлга олинган.

Аввалроқ терговдан яширинган наманганлик шахс Андижонда қўлга олингани, Олтиариқда фирибгарлик содир этиб, қидирувда бўлган ва Қоракўлда жиноят содир этиб, терговдан яширинган шахс Қашқадарёда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар