Ғиждувонда 2020 йилда 200 гектардан ортиқ майдон томчилатиб суғорилади

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида сувдан фойдаланиш учун 2020 йилда 11 та фермер хўжалигида 211 гектар майдон томчилатиб суғорилади. Бу ҳақда Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу орқали хар бир гектарга 1200 метр куб оқар сув эвазига 400 метр куб сарфланади, натижада хар бир гектаридан 800 метр куб сув тежаб қолинади. Мазкур иш Вазирлар Маҳкамасининг «Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технолагияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 1958-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

«Узагроинспекция»нинг Ғиждувон туман бўлими маълумотларига кўра, 2020 йилнинг март—сентябрь ойларида сувдан фойдаланиш меъёрларини бузиш, гидроиншоотларга зарар етказиш ва сувдан самарасиз фойдаланганлиги учун 14 фуқаро томонидан 3791 000 сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Айбдорлар қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган.

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Мавзуга доир: Фарғонада 5 млрд сўмлик лойиҳа асосида томчилатиб суғориш жиҳозлари ишлаб чиқарилади

Аввалроқ Пешкуда пахта даласидаги сув тежовчи технологияларни ўрганиш бўйича ўқув-кўргазмали семинар ўтказилганди.

Янгиликлар