Ёшлар ишлари агентлиги Қувасой шаҳар бўлими бошлиғига «Nexia 3» топширилди (видео)

Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Қувасой шаҳар бўлимига Фозилов Бегзод раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Хабарга кўра, ҳокимликнинг йиғилишида Фозилов Бегзод агентликнинг Қувасой бўлими раҳбари сифатида таништирилди ҳамда унга «Nexia 3» хизмат автомобили топширилди.

Шунингдек, тайинлов йиғини давомида маҳаллий бўлим ва ҳамкорликдаги ташкилотларга агентликнинг ташкилий тузилмаси, фаолияти, вазифа ва ваколатлари тўғрисида ҳам маълумотлар бериб, тақдимотлар ўтказилган.

Бунга қўшимча, ёшлар муаммо ва камчиликларини ўз вақтида ўрганиш учун ҳар бир туманга «Nexia 3» русумли хизмат автомобиллари туман ҳокимлари иштирокида тантанали равишда тақдим этилмоқда.

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Марғилон шаҳар бўлими бошлиғига «Nexia 3» автомобили топширилгани, агентликнинг Қўқон шаҳар бўлимига раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар