Ёшлар агентлиги Марғилон шаҳар бўлими бошлиғига «Nexia 3» автомашинаси топширилди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 25 cентябрь куни Ёшлар агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига  раҳбар тайинлниб, унга «Nexia 3» хизмат машинаси топширилди. Бу ҳақида Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда Ёшлар агентлиги Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига Фаҳриддин Раҳимжонов тайинланган ҳамда унга «Nexia 3» русумидаги хизмат машинаси топширилган.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, тадбирда агентликнинг вилоят бўлими раҳбари Муҳамадамин Ғаниев Ёшлар ишлари агентлигининг асосий мақсад ва вазифалари, хусусан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинадиган ишлар ҳақида гапирган.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги РиштонЎзбекистонФурқат тумани бўлимларига раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Ромитан ва Уйчи туман бўлимларига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар