Ёшлар ишлари агентлиги Қўқон шаҳар бўлимига раҳбар тайинланди
Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти Қўқон шаҳар бўлимига Тожиев Ойбек раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу тайинлов шаҳар ҳокимлиги йиғилишида эълон қилинган. Шунингдек, йиғилишда маҳаллий бўлим ва ҳамкорликдаги ташкилотларга агентликнинг ташкилий тузилмаси, фаолияти, вазифа ва ваколатлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилиб, тақдимотлар ўтказилган.
Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Риштон, Ўзбекистон, Фурқат тумани бўлимларига раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Ромитан ва Уйчи туман бўлимларига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.