Ёзёвонда «Damas» бетон тўсиққа урилиши оқибатида йўловчи вафот этди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида «Damas»русумли автомашина бетон тўсиққа урилиши оқибатида йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 20 сентябрь куни соат 11:00 ларда ҳайдовчи фуқаро Т.Д. «Damas» русумли автомашинасини «Янгиобод» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган. Йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомашинада бўлган йўловчи Т.С. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Аввалроқ Олтиариқда «Nexia-2» ва «Lасеtti» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Ургутда «ЗИЛ» ва «Cobalt» тўқнашиб кетиши оқибатида 4 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар