Данғарада 2 мингга яқин фуқаро иштирокида оммавий юриш марафони ўтказилди

Фарғона вилояти Данғара туманида 29 октябрь куни соат 8:00 да 2000 га яқин фуқаро иштирокида «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Данғара туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, марафон Данғара тумани ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, уюшмаган ёшлар, корхона, ташкилолот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ўтказилган. Шунингдек, марафонга туман ИИБ ходимлари, Марказий тиббиёт ва Санитария-эпидемиология бўлими ходимлари таклиф этилди.

Фото: Данғара туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, юриш марафони туман марказида жойлашган Данғара истироҳат боғидан бошланиб, иштирокчилар туманнинг Муқимий, Зийнат, Aлишер Навоий ва Истиқлол кўчалари бўйлаб юриб, туман болалар ўсмирлар спорт мактаби футбол ўйингоҳида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажарган.

Фото: Данғара туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ вилоятнинг Марғилон, Қувасой шаҳарларида ва Фурқат, Қўштепа туманларида «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар