Ўзбекистонда компьютерхоналар қачондан бошлаб очилиши маълум қилинди

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, 2020 йилнинг 1 декабридан электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, бунда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилган:

  • фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
  • ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 градус ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;
  • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфецион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди.

Aввалроқ Zoom асосчиси коронавирус вакцинаси ҳақидаги янгиликлардан сўнг 5 миллиард доллар йўқотгани ҳамда Ўзбекистонда 1 ноябрдан карантин чоралари кучайтирилиши рад этилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар