Декабрь ойида ҳаво ҳарорати +22 даражагача кўтарилади

Декабрь ойи учун об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, декабрь ойи совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси -6…-1 даражагача, шимолда -13…-8 даражагача пасайиши ҳолатлари кузатилади. Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15…+18 даражагача, жанубда +20…+22 даражагача кўтарилади.

Декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши, ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даражагача, кундузи +13…+18 даражагача бўлиши кутилмоқда. Декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳаво ҳарорати кечаси +5…+8 даражадан -3…-6 даражагача, кундузи +15…+18 даражадан +2…+5 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Ой давомида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.