Тошкентда чиқинди учун тўлов оширилади

Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг янги нархлари тасдиқланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун кўрсатиладиган хизматлар — аҳоли учун (бир киши бир ойда) 7500 сўм ҚҚСсиз (амалдаги нарх 4500 сўм).

Бу миқдор бюджет ташкилотлари учун ҚҚСсиз 89 977 сўмни ташкил этади (амалдаги нархи 53 минг 986 сўм).

Қолган ташкилотлар учун тарифлар қуйидагича:

Мазкур тарифлар эълон қилинган муддатдан 15 кун ўтиб амалга киритилади.