Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

82/81-сонли «Тошкент — Сариосиё — Тошкент» йўналишида алоҳида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди.

Поезд 2023 йилнинг 10 декабрь санасидан ҳаракатни амалга оширади.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда «Тошкент — Термиз — Сариосиё» йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезд ҳаракати мавжуд бўлиб, ушбу поезд ажралмас таркиб билан ҳаракатланади. Шу сабабдан ушбу поездни иккита йўналишда алоҳида қатновларини ташкил этиш йўловчи ташишлар сонини икки баробарга оширилишига хизмат қилади. Йўналишлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

82-сонли «Тошкент — Сариосиё» йўналиши:

  • Тошкент 21:40 — Сариосиё 12:08

81-сонли «Сариосиё — Тошкент» йўналиши:

  • Сариосиё 19:13 — Тошкент 11:47

80-сонли «Тошкент — Термиз» йўналиши:

  • Тошкент 19:50 — Термиз 9:40

79-сонли «Термиз — Тошкент» йўналиши:

  • Термиз 17:43 — Тошкент 8:53.