Гиннеснинг рекордлар китобига кирган «энг йирик бола» 21 ёшида вафот этди (фото)

Россиянинг Кабардино-Балкария республикасида яшовчи, ёшлигида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган «энг йирик бола» Жамбулат Хатохов 21 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Life» хабар берди.

Жамбулат Хатохов
Фото Instagram/ @big_hatohoz

Айтилишича, 21 ёшли спортчи йигитнинг ўлими ҳақида 28 декабрь, душанба куни Сумо ва мас-рестлинг федерацияси президенти Бетал Губжев ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган. У Хатоховни республиканинг биринчи сумоисти деб атаган.

Маълумотларга кўра, Хатохов 1999 йил 24 сентябрда Терек шаҳрида туғилган. Бир ёшга кирганида салкам 17 килограмм, икки ёшида 34 килограмм, тўрт ёшида 64 килограмм вазнга эга бўлган.

Жамбулат Хатоховнинг ёшлиги ва ҳозирги ҳолати
Фото Instagram/ @big_hatohoz

Биринчи синфга борганда унинг оғирлиги 115 килограмм эди. 17 ёшида боланинг вазни 230 килограммга етган. Кейинчалик у 176 килограммгача вазн ташлаган. Ўлимидан олдин у сумо спорт тури билан шуғулланиб ҳам келган.

Янгиликлар