Ўзбекистонда ушбу ҳафта ҳаво ҳарорати +10 даража илиқ бўлади

Бугун республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, +7…+10 даража илиқ бўлади.

Эртага Ўзбекистон ҳудудига ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.

Жорий йил 1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, 1-2 февраль куни Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларининг баъзи жойларида кучли бўлади. 1-2 февралда Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади.

31 январь ва 1-2 февраль кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари -1 даража совуқ +4 даража илиқни, кундуз кунлари +5…+10 даража илиқни ташкил этади.

Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +7…+9 даража илиқ бўлади.

Эртага 31 январь куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол тезлиги соатига 7-12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0…+2 даража илиқ, кундузи +7…+9 даража илиқ бўлади.

1-2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги соатига 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари +2…+5 даража илиқ, кундуз кунлари +5…+10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар