Сурхондарёда Spark ва тез ёрдам машинаси ўзаро тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

28 январь куни соат 04:10 ларда Ангор тумани М-39 халқаро автомобиль йўлининг 1433-километрида Spark ва тез ёрдам машинаси ўзаро тўқнашди.

Аниқланишича, тез ёрдам машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Spark ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши натижасида автомашиналар тўқнашиб кетган.

Оқибатда Spark’нинг 22 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. Тенгдоши бўлган йўловчиси эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.