Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтнинг қатор кўчалари ёпилади

Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтдаги қатор кўчалар 1 май соат 24:00 дан 2 май 7:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Вақтинча ёпиладиган кўчалар:

Олмазор тумани:

«Имом Бухорий» масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Форобий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача.

«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача

Шайхонтоҳур тумани:

«Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

«Кох-ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:

«Убай ибн Каъб»Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.

«Катта Қозирабод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача.

«Шайх» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

Учтепа тумани:

«Абдуллох ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача.

«Ҳазрати Умар» масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чорраҳасигача.

Юнусобод тумани:

«Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

«Мирзо Юсуп» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

«Усмон бин Мағзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача.

Яшнобод тумани:

«Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани:

«Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача.

Сергели тумани:

«Куддуси Шариф» масжиди олдидаги Қипчок кўчаси — Янги Сергели — Қипчок чорраҳасидан Қипчок — Хонобод чорраҳасигача

Янгиликлар