Маймунчечакка қарши вакциналарни тарқатиш бошланди

Европа Иттифоқи аъзо мамлакатларга маймунчечакка қарши вакциналарнинг биринчи дозаларини етказиб беришни бошлади.

Харид қилинган жами 109 090 та дозанинг биринчи 5300 дозаси Испанияга етказилган. Бу келгуси ҳафта ва ойлар давомида мунтазам равишда амалга ошириладиган етказиб беришлар сериясининг биринчиси ҳисобланади.

«Барча давлатлар маймунчечакнинг ҳозирги эпидемиясига жавоб беришга тайёр бўлишини таъминлаш, энг кўп зарар кўрган аъзо давлатларни препаратлар билан биринчи таъминлаш кўзда тутилган», дейилади хабарда.

ЖССТ йил бошидан буён маймунчечакка чалинганлар сони 3413 нафарга етгани, бир киши касалликдан вафот этганини маълум қилганди. Касаллик ҳудудлар кесимида қуйидаги кўринишга эга:

  • Африка минтақаси (2 фоиз – 73 та ҳолат)
  • Америка минтақаси (11 фоиз – 381 та ҳолат)
  • Шарқий Ўртаер денгизи минтақаси (бир фоиздан кам – 15 та ҳолат)
  • Ғарбий Тинч океани минтақаси (бир фоиздан кам – 11 нафар бемор).