Ўзбекистонга қўшни давлатда қушларда парранда грипи аниқланди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 2800 га яқин қушлар парранда грипидан нобуд бўлди.

Маълум қилинишича, ўлик қушлар «Ақжайк» давлат қўриқхонаси ҳудудида топилган.

«Шу сабабли Атирау вилоят ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси ҳудудий инспекцияси қушларнинг нобуд бўлиш сабабларини аниқлаш бўйича комиссия тузди.

Ҳудудга саёҳат ташкил этилди. Профилактика кўриклари ўтказилиб, сув, тупроқ, ҳаво ва тана гўштидан намуналар олинди.

Қушларнинг нобуд бўлиш сабабларини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадқиқот натижалари AH5 парранда гриппи бўйича ижобий натижа кўрсатди», дейилади хабарда.

Таъкидланиишича, айни пайтда Атирау вилояти ҳудудида қушлар ҳолати тўлиқ мониторинг қилинмоқда.

Янгиликлар