Самарқандда 31 август куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 31 август, душанба куни Самарқанд вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Advantour»

Унга кўра, Самарқанд вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.

Янгиликлар