Афғонистон армияси ва полиция кучлари сони очиқланди

«Толибон» ҳаракати Афғонистон Мудофаа ва Ички ишлар вазирлигидаги кучлари сони 289 минг кишига етганини эълон қилди.

Мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқубнинг айтишича, «Толибон» миллий ислом армияси кучлари сони 150 мингга яқин. Полиция кучлари эса тахминан 139 минг кишидан иборат. «Толибон» Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳасан Ҳошимий вазирлик тузилмасига аввалги маъмуриятдан жами 2716 киши тайинланганини айтган.

«Толибон» расмийлари ушбу маълумотда икки ташкилотнинг маъмурий ходимларини ёки фақат ҳаракат аскарларини ўз ичига оладими, батафсил маълумот бермаган. Тадқиқотлар ва ахборот манбалари ҳозирча «Толибон» томонидан тақдим этилган статистик маълумотларнинг тўғрилиги ҳақида ҳеч нарса билдирмаган.

Янгиликлар