Андижон шаҳрида 3 млн доллар сармоя ҳисобига тикувчилик цехи очилади

Андижон шахрида 3 миллион доллар инвестиция киритилиши натижасида янги тикувчилик цехи очилади. Бу ҳақда Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан ўтказилган тадбиркорлик кунида «SPACE GATE» МЧЖ томонидан 3 миллион доллар инвестиция киритилиши ва тикувчилик цехи ташкил этиш натижасида 510 та янги иш ўринлари яратиш лойиҳаси тақдим этилган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбиркорнинг лойиҳаси тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиб, қўллаб-қувватланди. Тадбиркорга Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан Андижон шаҳар собиқ «Темир йўллари» (ДЕПО) собиқ кир ювиш биноси ажратиб берилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, қурилиш ишлари сифатли даражада олиб борилаётганини ўрганиш ҳамда тадбиркорга керакли маслаҳатларни бериш мақсадида Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Хайдаров томонидан қурилиш объектида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида 16 қаватли 3 та уйнинг қурилиш ишлари бошлангани ва Андижон ҳокими 2 минг ўринли мактаб ва хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган «Asaka city»га борганлиги хабар қилинганди.

Янгиликлар