Андижон шаҳрида 5 нафар мактаб битирувчисига жами 138 млн сўм кредит берилди
Андижон шаҳрида 30 сентябрь куни 5 нафар мактаб битирувчисига жами 138 миллион сўм кредит берилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 30 сентябрь куни шаҳар биринчи сектор штаби биносида 5 нафар мактаб битирувчисига 5 миллион сўмдан 30 миллион сўмгача — жами 138 миллион сўм миқдорида бўлган имтиёзли кредитлар топширди.
Қайд этилишича, кредит олган ёшлар тадбиркорликнинг тикувчилик, пазандачилик, новвойчилик йўналишларида фаолиятини бошлаб, ўзи тенгдош ёшларни иш билан таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалақудуқда 33 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилганди. Шунингдек, Aндижон шаҳрида 25 нафар мактаб битирувчисига 5 миллион сўмдан кредит берилгани хабар қилинди.