Жалақудуқда 33 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилди (фото)

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 33 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 29 сентябрь, сешанба куни тумани ҳокими Хикматилло Латипов 33 нафар мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналарини топширган.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, тадбир давомида битирувчи ёшлар билан суҳбатлашилган.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, фаолиятини тўлақонли бошлашлари учун моддий зарурати бўлган 2 нафар битирувчига қўшимча айланма маблағ учун кредит ажратилиши айтилган.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Фурқат туманида 21 нафар аёлга имтиёз асосида 48 та ва Жалақудуқда 40 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Пайариқда 104 нафар ишсиз хотин-қизга ҳамда Нурободда ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 нафар хотин-қизга тикув машиналари берилгани маълум қилинди.

Янгиликлар