Нурободда ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, тикув машиналарини топшириш «Нуробод туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури»га асосан амалга оширилди.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, маълум қилинишича, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Қайд этилишича, ушбу тикув машинаналари ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқандда 20 нафар, НурободХўжаобод ва Пастдарғом туманларида 25 нафардан, Шаҳрихонда 8 нафар, Фурқатда 21 нафар ҳамда Жалақудуқда 40 нафар кам таъминланган хотин-қизга тикув машиналари тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар