Қўштепадаги халқ қабулида 25 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди

Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков томонидан 29 сентябрь куни ўтказилган халқ қабулида 25 та мурожаат кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда туман ҳокими Илёс Новиков фуқароларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглаган. Очиқ мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга оид 25 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилган. Айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилган. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Қўрғонтепада ўтказилган қабулда 12 нафар қуфаронинг мурожаати кўриб чиқилгани, Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат, Бўстон тумани ҳокими ўтказган қабулда эса 14 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар