Андижонга 10 мингдан зиёд бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб борди

Андижон вилоятига 10 минг 20 дона бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» 29 октябрь, пайшанба куни етиб борди.
https://mechanicfaq.com/k7zigof

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, етиб борган 15 турдаги бадиий адабиётлар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан туман ва шаҳарлардаги мактабларга етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганга 4 мингдан зиёд бадиий адабиётдан иборат, Самарқандга 17 мингдан зиёд бадиий адабиётдан иборат ва Фарғонага 15 мингдан ортиқ бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб боргани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Наманган шаҳрида депутат 8 та мактабга 65 миллион сўмлик китоблар совға қилгани ҳамда Вобкентда «Энг китобхон мактаб» танлови бошлангани маълум қилинганди. Кейинчалик Қоровулбозорда «Китобхон мактаб» лойиҳасида 1500 турдаги китоблар тақдим этилгани таъкидланганди.

Янгиликлар