Марьям Тиллаева Африкадаги болалар учун ўзбекча рақс ижро этди

Қиз ҳеч бир болани эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилган.

Ўтган йилнинг баҳор ойида ўзбек инста-блогери Марьям Тиллаева Жанубий Африка ҳудудида жойлашган қишлоқларга ташриф буюрганди. У кўнгилли сифатида қишлоқ аҳолисига ёрдам кўрсатадиган ташкилот аъзосига айланди.

Бир неча кун олдин у яна Африкага жўнаб кетди ва эришган мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Маълум бўлишича, у қишлоқлардан бирининг аҳолисига мактаб ва уй қуришга ёрдам берган.

Марьям Тиллаева, шунингдек, маҳаллий аҳоли билан қандай вақт ўтказаётгани ҳақида кичикроқ видео тайёрлаган.

Юлдуз болалар учун миллий ўзбек рақсини ижро этган, улар билан машинада сайр қилган ва деярли ҳар бир болага вақт ажратган.