Бош прокурорнинг Янги йил совғалари ўз эгаларига топширилди

Тошкент вилоятида Бош прокуратура ҳамда Бош прокуратура Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан вилоятидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган имконияти чекланган болалар учун Янги йил байрам тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Ўтказилган тадбир давомида Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйи, Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-сонли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган жами 165 нафар болага Республика Бош прокурорининг Янги йил совғалари улашилди.

Фото: Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Бундан ташқари, тадбирда болалар учун таклиф қилинган қорбобо ва қор қизнинг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди.

Фото: Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда Янги йил учун қанча «Президент совғаси» тайёрлангани ва Ўзбекистонда «Президент арчаси» тадбирлари қайдай тартибда ўтказилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Янги йилни нишонлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг белгиланган тартиби эълон қилинганди.

Янгиликлар