Aндижонда коронавирусга чалинган 41 нафар бемор соғайди

Aндижон вилоятида 31 июль куни 41 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, вилоятда шу пайтга қадар 862 нафар фуқаролар тузалган бўлиб, соғайиш кўрсаткичи 86 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, айни пайтгача Тошкент шаҳрида 467 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Aндижон вилоятида 41 нафар, Қашқадарё вилоятида 32 нафар, Хоразм вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар бемор касалликдан соғайган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил қилмоқда.

Aввалроқ Aндижонда яна 19 кишида коронавирус аниқлангани ҳақда хабар берилганди. Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 31 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 24 009 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9404 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.