Нурободда 328 та эҳтиёжманд оилага 1 млн сўмдан моддий ёрдам пули берилди

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Нуробод туманида яшовчи жами 328 нафар эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан жами 328 миллион сўм моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистонда пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти Нуробод туманида ҳам хайрия ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими Фахриддин Заиров ва сектор раҳбарлари ўзининг ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Уларнинг яшаш шароитларини ўрганиб, яқинлашиб келаётган муборак Қурбон ҳайити билан табриклади.

Аввалроқ Мингбулоқда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 448 миллион, Булунғур туманидаги эҳтиёжманд оилаларга 358 миллион, Ромитанда 100 та оилага хайрия ёрдами тарқатилганди.

Янгиликлар