Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади

Шавкат Мирзиёевнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Фото: «РИA Новости»

Қарорга кўра, 2020 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади:

  • 8701 (тракторлар);
  • 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари);
  • 8703 (енгил автомобиллар);
  • 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари).

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш бош вазир ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров ва Сардор Умрзоқов, Президент маслаҳатчиси Равшан Гулямов зиммасига юкланган.

Aввалроқ Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, қарор билан 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланган.

Янгиликлар