Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 24 мингдан ошди

Ўзбекистонда 31 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236 нафарга ошиб, 24 009 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 85 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 467 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Aндижон вилоятида 41 нафар, Қашқадарё вилоятида 32 нафар, Хоразм вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар — жами 784 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9404 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда 55 ёшли эркак коронавирусдан вафот этгани ҳақда хабар берилганди.