Ўзбекистонда яна 215 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 31 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215 кишига ошиб, 23 773 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Бухоро вилоятида, 19 нафари Aндижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Aндижон вилоятида 41 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар — жами 524 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 204 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9430 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган яна бир бемор нафас етишмовчилигидан вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар