Америка Украинага 61 миллиард доллар ажратмоқчи

Америка маъмурияти 1 октябрда бошланган янги молия йилида хавфсизлик учун мамлакат бюджетидан деярли 105 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратмоқчи. Ушбу сумманинг ярмидан кўпи Украина ва унга тегишли Америка дастурлари учун сарфланиши режалаштирилган.

Билдирилишича, маъмурият Украина учун 61,4 миллиард доллар сўраган. Пентагондан ажратилаган ушбу маблағнинг 30 миллиард доллари, аввалгидек, Украина Қуролли Кучларига етказиб бериладиган қурол-яроғ захираларини тўлдиришга сарфланади.

Шунингдек, Президент Жо Байден Конгрессдан Исроил учун ҳам 14,3 миллиард доллар ажратишни талаб қилмоқда. Шундан 10,6 миллиард доллар миқдордаги пул қурол-яроғ учун ишлатилади.

Агар Конгресс бюджетни 17 ноябргача қабул қилмаса, Қўшма Штатларнинг Украинага ёрдами тугаши мумкин.

Маълумот учун, АҚШ 2022 йил 1 январдан ҳозиргача Украинага тахминан 70 миллиард доллар пул ажратган. Шундан қарийб 45 миллиард доллар ҳарбий мақсадлар учун ажратилган. Оқ уйнинг янги сўровидан кўриниб турибдики, бу йил ёрдам ҳажми қисқаради.

Янгиликлар