«Бу шайтонлар байрами»: Нилуфар Усмонова Ҳеллоуин ҳақида ўз фикрини билдирди – фото

Хонанда ўз фарзандларини ушбу кунни нишонлашга юборишдан бош тортди.

Бугун (31-октябрь) АҚШ аҳолиси орасида узоқ кутилган Ҳеллоуин байрами нишонланмоқда. Маълумки, ушбу кунда одамлар фильмлардаги севимли ва қўрқинчли қаҳрамонлар сингари кийинишади.

Ўзбек ижрочиси Нилуфар Усмонова ушбу байрам борасида ўз фикрини билдиришга қарор қилди.

«Мен домм бу шунчаки болалар байрами деб ўйлаган эканман, аниқланишича, бу сатанистлар байрами экан. Мактабда фарзандларим бу кунни нишонлаш учун таклиф қилишди, аммо биздан ҳеч ким бормади. Мен иблис байрамига ўз оиламни юбормоқчи эмасман. Агар бу ҳақда кўпроқ билишни истасангиз, интернетдан маълумот қидиришингиз мумкин» — Нилуфар Усмонова.

Усмонованинг сўзларига кўра, у мухлисларини огоҳлантиришни ва Ҳеллоуинни нишонлашдан қайтаришни истаган.

Янгиликлар