Товламачиликда айбланиб, қўлга олинган блогер Олимжон Ҳайдаров суд иши бошланди

Жорий йилнинг июль ойида блогер Олимжон Ҳайдаров товламачиликда айбланиб, қўлга олинганди.

Бугун жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми «а», 3-қисми «а» банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган О.Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Суд мажлиси очиқ деб эълон қилингач, дастлаб судланувчининг ҳимоячиси томонидан суд жараёни мобайнида аудио ва видеоёзувни амалга ошириш ҳақидаги илтимосномаси юзасидан тарафлар фикри тингланди.

Жиноят иши доирасидаги жабрланувчиларнинг шахсига доир маълумотлар оммага ошкор этилишини хоҳламаслиги боис илтимосномани рад қилиш ҳақидаги фикрлари инобатга олиниб, суд судланувчининг ҳимоячиси келтирган илтимосномани рад қилиш ҳақида ажрим чиқарди.

Мазкур жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги боис жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари унда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкинлиги таъкидланди.

Янгиликлар