«Ўликлар шаҳри»: у қаерда ва қандай пайдо бўлган?

Дунё харитасида жуда кўп сирли жойлар мавжуд. Ана шундай манзиллардан бири — Шимолий Кавказнинг Даргавс дарасидаги «ўликлар шаҳри»дир. Ушбу ғайриоддий манзилнинг ёши 700 йилдан ошган ва шаҳарчага ҳатто энг довюрак ва қўрқмас ботирлар ҳам қуёш ботганидан сўнг киролмайди.

Фото: «bigpicture»

Шимолий Осетия маркази Владикавказ шаҳридан Даргавс дарасига қадар 40 километрдан ортиқ масофани ташкил этади. Бироқ шу масофанинг ўзидаёқ жуда кўп гўзалликлар тўпланганки, унинг таассуротлари бутун йил давомида етарли бўлади. Боиси, дарада бошқа жойда топилмайдиган ва такрорланмас тоғ манзаралари мавжуд.

Даргавсга боришда сиз, шубҳасиз, Гизелдон сув омборида тўхташингиз керак. Унинг осойишта улуғворлиги ёрқин ва нотинч тоғ табиатига зид келади. Aйнан сиз кутган ғайриоддий нарса шу ердан бошланади.

Фото: «bigpicture»

Шимолий Осетия минтақасининг яна бир ғайриоддий хусусияти шундаки, у булутcиз ва қуёшли. Яъни бу ерда қуёш йилига 300 кун порлаб туради. Даргавсдаги «ўликлар шаҳри» Шимолий Кавказдаги энг йирик қабристон бўлиб, у ерда 97 та тош кулба мавжуд. Уларда эса дафн этилган кишиларнинг қолдиғини учратиш мумкин.

Фото: «bigpicture»

Фото: «bigpicture»

Уйларнинг барчаси XIV—XVIII асрларда қурилган, аммо улар эскидек кўринмайди. Узоқдан бу манзил қабристонга ўхшайди. Ғайриоддий пирамидалар шаклидаги томли оқ уйлар тоғ қишлоқларидаги каби қиёфа касб этади. Aммо бу қишлоқ кўчаларида сиз суҳбатлар ва болаларнинг кулгисини эшитмайсиз.

Кўпчилик бу уйлар ва уларнинг томлари етти аср ўтса ҳамки, бус-бутун туришидан ҳайратда қолади. Уларга тез-тез учраб турадиган кучли шамоллар ҳам, ҳароратнинг кескин пасайиб кетиши ва зилзилалар ҳам зарар етказмаган. Бунинг сири қадимги масонлар ишлатган оҳакда эканлиги айтилади.

Фото: «bigpicture»

Фото: «bigpicture»

«Ўликлар шаҳри» кўчаларида юриб, эски бино қолдиқлари ва ҳатто қуритилган гўшт бўлаклари, одамнинг бош, умуртқа суягига дуч келишингиз мумкин. Қуёш ботишида бу жой бутунлай бошқача кўринади. Aммо келган саёҳатчилар бу пайтда манзилни тезроқ тарк этишни хоҳлайди. Маҳаллий аҳоли ҳатто кундузи ҳам бу ерга келмайди, «жинлар ҳам тунда бу ерда ўралашмайди». Қабрлардан бирининг кириш эшиги устидаги ёзувда шундай дейилган: «Бизга муҳаббат билан қаранг. Биз сизга ўхшардик, сиз ҳам биз каби бўласиз».

Фото: «bigpicture»

Маҳаллий афсонада «ўликлар шаҳри»нинг пайдо бўлиши Кавказ услубида чиройли тарзда тушунтирилади. Ўтмишда, тахминан етти аср олдин, Даргавс дарасидаги тоғли қишлоққа гўзал бир мусофир қиз келади. Унинг чиройини кўриб, маҳаллий жангчилар қизга эгалик қилиш ҳуқуқи учун курашишни бошлайди. Натижада бошлар узилади, тошлар узра қон тўкилади.

Фото: «bigpicture»

Фото: «bigpicture»

Шаҳарча оқсоқоллари ушбу бахтсиз ҳодисага аралашишга қарор қилгунча ва қизни ким олиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар кўп эркаклар ҳалок бўлади. Ва ниҳоят, қиз жодугар деб эълон қилинади ва қатл этилади. Аммо унинг ўлими тоғликларга тинчлик келтирмайди.

Фото: «bigpicture»

Фото: «bigpicture»

Фото: «bigpicture»

Фото: «bigpicture»

Шундай қилиб, «ўликлар шаҳри» 97 та уй, 10 мингдан ортиқ одам қолдиқларидан ташқари, ҳали ўрганилмаган сир-синоатларга тўла. Айтишларича, бу ерда дафн этилганларни ер «қабул қилмаган» ва уларни ер юзасида қолдириб кетишган. Бора-бора вафот этганлар сони ошиб борган ва уларни беркитиш мақсадида тош билан ўраб чиқилган, шу тариқа ушбу кўринишдаги «ўликлар шаҳри» вужудга келган.

Ҳаёт