Бухорода фаолиятини тиклаган нодавлат боғчалар сони салкам 400 тага етди

Бухоро вилоятида пандемиядан сўнг фаолиятини қайта тиклаган нодавлат боғчалари сони 399 тага етди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 21 октябрь ҳолатига кўра:

  • оилавий шаклдаги 326 та;
  • давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги 55 та;
  • хусусий шаклдаги 18 та мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини қайта бошлаган.

Маълумот учун, нодавлат шаклдаги мактабгача таълим ташкилотларига фаолиятини бошлаш учун ҳудудий СЭОМ хулосаси асосида рухсат берилмоқда. Шунингдек, COVID-19 пандемияси даврида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳар бир гуруҳда 15 нафардан ошмаган болалар тарбияланиши тавсия этилган.

Бундан аввал Ўзбекистонда 2020 йилда салкам 148 минг ўринли хусусий боғчалар фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқандда барча мактабларда ўқиш анъанавий шаклда бошлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар