9 ойда Ўзбекистон аэропортларидаги асосий кўрсаткичлар 50%га ошди

«Uzbekistan Airports» 2024 йилнинг 9 ойи якунларини Теlegram саҳифасида эълон қилди.

Қайд қилинишича, йилнинг 3-чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистон аэропортлари асосий кўрсаткичлар — йўловчи ташиш, хизмат кўрсатилаётган рейслар сони ва юк ташиш ҳажми бўйича қарийб 50% ўсишни кўрсатмоқда.

Хусусан, 2024 йилнинг 9 ойи давомида республика халқаро аэропортлари томонидан 82 637 та рейсга хизмат кўрсатилди, шундан 24 914 таси ички йўналишларда, 57 723 таси халқаро йўналишларда амалга оширилди.

Ўтган йилга нисбатан ўсиш 136% ташкил этди. Шунингдек, ҳаво рейсларининг умумий сонидан 53 942 таси резидент авиакомниялар томонидан, 28 695 таси эса норезидент авиакомпаниялар томонидан амалга оширилди.

Йил бошидан центябр ойига қадар Ўзбекистон аэропортлари 9 893 947 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Жумладан, ички рейсларда 1 871 659 нафар, халқаро рейсларда 8 022 288 нафар йўловчи. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 133% ташкил этди.

Шунингдек, 2024 йилнинг учинчи чорагида 62 067 тонна юк ва почта жўнатмаларига хизмат кўрсатилди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 121% кўпроқ.

Ўзбекистон