Аюбхон Камолов Наманган шаҳри янги ҳокими этиб тайинланди
Аюбхон Арибжанович Камолов Наманган шаҳри ҳокими лавозимини эгаллади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Камолов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Наманган ҳокими лавозимида Камолов, йирик пора олганликда гумон қилиниб қўлга олинган Анвар Отахўжаев ўрнини эгаллади. Ҳозирда, Отахўжаев депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилиниб, қамоққа олинди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.





