Тошкентда кучли таъсир қилувчи моддаларни ишлаб чиқарган нарколаборатория аниқланди
Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларини «закладка» орқали тарқатиш билан шуғулланган йирик уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Учтепа туманида икки нафар гумонланувчи бошқарувидаги автомашина текширилганда, ундан 353 дона «прегабалин» ва 25 дона «тропикамид» дори воситалари топилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноий гуруҳнинг яна икки аъзоси қўлга олинди. Улар вақтинча яшаб турган Яшнобод туманидаги уйда яширин нарколаборатория ташкил этганликлари аниқланган.
Текширув натижасида ҳудуддан 50 килограмм ва 1 200 та ўпланган «прегабалин», 2 килограмм ва 400 дона «тропикамид», 2 литр хом ашё, 112 мингта флакон ва капсулалар ҳамда бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилган.





